Ёз — қувончли, аммо қисқа мавсум. Сабзавот, мева ва резаворлар пишганида кўпчилик уларни тўйгунча ейишга ҳаракат қилади, лекин озгина бўлса ҳам черника, малина, ежевика ёки қулупнай қолган бўлса, уларни музлатиб қўйишингиз мумкин. Бу резаворларни бир неча ой сақлашнинг энг осон йўли.

Фото: Adobe Stock

Энг яхши натижага эришиш учун резавор меваларни янгилигида музлатиб қўйинг. Ҳаддан ташқари пишган ёки сўлиган резаворлар музлатгичда яхши сақланмайди. Тўғри музлатилса, резаворлар кўп ойлар ўзининг мазали асл таъмини сақлаб қолади. Бунинг учун сизга керак бўладиган нарса янги резаворлардан ташқари, музлатгич пакетлари ва музлатгич камераси. Резаворларни алоҳида-алоҳида музлатиб қўйишингиз ёки кейинчалик ишлатиш учун уларни бир-бирига аралаштиришингиз мумкин.

Аввалига мевада ҳеч қандай поя, барг ёки пишмаган, шикастланган резаворлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун резаворларни сараланг. Агар қулупнайни музлатмоқчи қўйсангиз, яшил бандларни олиб ташлашни унутманг.

Фото: Adobe Stock

Меваларни совуқ сувда ювиб, яхшилаб қуритинг. Уларни тоза, қуруқ сочиқ устига бир қават қилиб ёйинг ва қуригунча кутинг.

Сўнгра патнисга пергамент қоғози ёки полиэтилен плёнка солиб, резаворларни бир қават қилиб теринг. Патнисларни музлатгичга қўйинг. Одатда яхши музлаши учун бир неча соат кифоя қилади, лекин иложи бўлса резаворларни бир кечага қолдириш мумкин.

Резаворлар музлагандан сўнг, уларни оғзи ёпиладиган пластик пакетларга солинг. Ёпишдан олдин пакетдан иложи борича кўпроқ ҳаво чиқариб ташланг.

Фото: Adobe Stock

Музлатилган резаворларни 6 ойгача ёки бир йилгача сақлаш мумкин. Иложи бўлса, гўшт ва тайёр овқатларни бир тортмада, мева ва сабзавотларни бошқа тортмада музлатинг.

Музлатилган резаворлардан қандай фойдаланиш мумкин? Ушбу маҳсулотдан фойдаланишнинг энг машҳур усулларидан бири коктейл ва лимонад тайёрлашдир. Музлатилган мевалар туфайли ичимлик муздек ва қуюқ бўлади. Аввал блендерда резаворлардан бошқа меваларни пюре қилинг, сўнгра музлатилган резаворларни аста-секин блендерга қўшинг.

Фото: Adobe Stock

Бундан ташқари, музлатилган резаворлардан ширинликлар пишириш мумкин. Кўпчилик янги мевалардан пиширилган ширинликни музлатилган мевалардан ажрата олмайди. Ошпазлар ҳам музлатилган мевали пишириқлар янгиларидан кўра яхшироқ деб ҳисоблашади. Музлатилганда резаворлар қурийди ва пиширганда ортиқча намлик бўлмайди.

Фото: Adobe Stock

Ваниҳоят резавор меваларни музлатиш мураббо, желе ёки чутни тайёрлашнинг ажойиб усули ҳисобланади. Фақат резаворлар яхши пишганида ва янгилигида музлатиб қўйинг, кейин уларни эритиб, вақт ва хоҳишингиз бўлганда мураббо тайёрланг. Куз ёки қишнинг салқин кунида мураббо тайёрлаш ва уйингизни мураббо ҳидига тўлдириш ажойиб бўлади.