Шри-Ланкада истеъмол нархлари июнь ойида ўтган йилга нисбатан 54,6 фоизга ошди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки хабар бермоқда

Фото: Bloomberg

Бу шунчаки янги рекорд эмас — инфляция 50 фоиздан ошди, шундан бошлаб иқтисодчилар нархларнинг ошишини гиперинфляция деб ҳисоблашади.

Ҳақиқий кўрсаткич Bloomberg томонидан сўралган таҳлилчилар прогнозидан анча юқори бўлиб чиқди, улар ой охирига қадар Шри-Ланкада инфляция 43,7 фоизгача кўтарилишини кутган эди.

Транспорт ва озиқ-овқат нархлари энг кўп кўтарилмоқда, чунки орол давлатининг ёқилғи сотиб олишга пули жуда кам ёки қолмаган. 

Бунинг оқибатида июнь ойида озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 фоизга, транспорт нархлари эса 128 фоизга ошди.

Шри-Ланка 1948 йилда мустақилликка эришганидан бери энг оғир инқирозга юз тутмоқда. 12 апрелда эса мамлакат ташқи мажбуриятларни бажара олмади, кредит шартномалари ва облигациялар бўйича барча тўловларни тўхтатди.

Дунё тарихида тахминан 25 дан зиёд гиперинфляция ҳолати содир бўлган. Энг машҳурларидан бири 1992 йил апрелда 1994 йил январгача Югославияда қайд этилган.  

Аввалроқ Шри-Ланка Осиё-Тинч океани минтақасидаги XXI асрда дефолт бўлган илк давлатга айланган эди.