Владимир Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олег Устенконинг сўзларига кўра, ҳарбий операциядан кейин Украина инфратузилмаси ва иқтисодиётини тиклаш учун мамлакатга тахминан 1 триллион доллар керак бўлади.

Ушбу рақам жанговар ҳаракатлар натижасида мамлакатга етган билвосита зарарни ҳам ўз ичига олади, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: «ТАСС»

650 миллиард доллар Украина уруш туфайли кўрган бевосита зарарларнигина ўз ичига олади, агар бу рақамга билвосита зарар ҳам қўшилса, у 1 триллионга етади. Бизга шунча маблағ керак, — деди Устенко «Espresso ТВ» телеканали эфирида.

Унинг аниқлик киритишича, бу сумма Украинанинг беш йиллик ЯИМга тенгдир.

Владимир Зеленский май бошида Украинани қайта тиклашга 600 миллиард доллар керак бўлишини айтган бўлса, апрель ўрталарида бу суммани 550 миллиард долларга баҳолаган эди.

Бугун эса Украина президенти мамлакат иқтисодиёти ҳар ойда 5 миллиард доллар миқдорида молиявий кўмакка муҳтож эканини маълум қилди.

Устенко тасдиқлашича, Украина шунча маблағни ҳар ой грантлар кўринишида қабул қилмоқда, айни пайтда мамлакат учун капитални ўзлаштириш бозорлари ёпиқ бўлишига қарамасдан.

Шунингдек, Украина Россиянинг музлатилган захираларини ҳам олмоқчи. Улар 300 миллиард долларга баҳоланмоқда.