«Жанубий Туркистон» қуролли гуруҳи Афғонистон шимолида ўзининг мавжудлигини эълон қилди.

Фото: Aamaj News

Aamaj News ахборот агентлигининг Telegram каналида эълон қилинган видеомурожаатда қуролли гуруҳ вакиллари уларнинг мақсади Афғонистондаги туркий халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эканини маълум қилди.

«Мақсадимиз Турон. Биз туркиймиз: ўзбек, туркман, аймоқ, қирғиз, қозоқ, қипчоқ ва татармиз. Биз мавжудлигимизни Мозори Шарифдан эълон қиламиз», — дея таъкидлаган қуролли гуруҳ вакиллари ўз видеомурожаатида.

Аввалроқ «Толибон» исён кўтарилишидан қўрқиб, ўзининг ўзбек қўмондонларини уй қамоғига юбораётгани, хусусан, «Толибон»нинг ўзбек қўмондонлари махдум Аълам Раббоний, Қори Салоҳиддин Аюбий ва командир Тўфон пуштун толибларга қарши исён кўтариши мумкинлигидан хавфсираб, уй қамоғида сақланаётгани хабар берилган эди.