Индонезия президенти Жоко Видодо Россия президенти Владимир Путинга Украина президенти Владимир Зеленскийдан хабар етказганини айтди.

Жоко Видодо ва Владимир Путин

Фото: Global Look Press

«Мен президент Зеленскийнинг президент Путинга хабарини етказдим ва икки етакчи ўртасида алоқа ўрнатишга тайёр эканлигимни билдирдим» — деди Видодо Россия-Индонезия музокаралари якунида.

У тинчлик масалалари Индонезия ташқи сиёсатининг доимо устувор йўналиши бўлиб келганини таъкидлади.

«Шу боис мен Киевга ташриф буюрдим, ҳозир эса Москвадаман» — дейди Видодо.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасида тинч йўл билан келишувга эришиш ва мулоқотни йўлга қўйиш муҳим.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар мазмунидан хабардор эмаслигини айтди.

«Мен ҳозирча гап нима ҳақида кетаётганини билмайман», деган Песков Видодонинг баёнотидан сўнг дарҳол хабарнинг мазмуни ҳақида сўраган журналистларга.