Испанияда Ryanair авиакомпанияси ходимларинг иш ташлаши туфайли 30 июнь куни аэропортларда кўплаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Ғарб ОАВга таяниб, «Интерфакс» хабар берган.

Фото: BBC

Хабарга кўра, Испаниядан хориж давлатларига ёки чет элдан мамлакатга учиши керак бўлган жами 54 та рейс бекор қилинган. Яна 300 та авиарейснинг жўнаши кечиктирилган.

Авиакомпания ходимлари меҳнат шароитларидан норози. Улар бу ҳолат 2 июлга қадар давом этиши мумкинлигини инкор қилмаган.

Айни вақт Европада туризм мавсуми авжига чиққан, аэропортлар одамлар билан тўлган. Ryanair ишчилари ҳам мазкур «тиғиз пайт»дан унумли фойдаланиб қолмоқчи.