«Агар Вильнюс ўз фикридан қайтмаса, Литванинг Калининград вилоятига транзитни тақиқлашига иқтисодий жавоб керак бўлади, чунки бу ҳаракатлар Россия учун таҳдиддир», деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Санкт-Петербург юридик форумида.

Фото: Global Look Press

У бу масала бўйича якуний қарорни кутишга чақириб, аниқ жавоб қандай бўлиши мумкинлигини айтмади.

«Нима қилиш мумкин, ҳамма яхши билади. Айтмоқчиманки, биз қўшни давлатлармиз. Савдомиз ва бошқа алоқаларимиз бор. Бу жавобни шу йўналишда кўриш мумкин. Асимметрик жавоб ҳам бор, лекин бу иқтисодий ҳамкорликдан ташқарида. Бу аллақачон жуда мураккаб воқеа», — дейди Медведев.

Унинг сўзларига кўра, Калининградга транзитни тўсиб қўйиш ғояси ё «океаннинг нариги томондан келган», ёки Литва расмийлари «ўзлари қандайдир русофобик ҳужумда бу қўшимча имкониятга ўйлаб топган».