Украинаинг Одесса вилоятига ракета ҳужуми оқибатида камида 17 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина қуруқликдаги қўшинларининг «Жанубий» оператив қўмондонлиги хабар бермоқда. Хабар Одесса ҳокимлигининг Telegram-каналида эълон қилинди.

Фото: Telegram

Украина ҳарбийларининг маълум қилишича, 1 июлга ўтар кечаси Ту-22 самолёти Одесса вилоятининг Белгород-Днестровский туманига ракета зарбасини берган. Таъкидланишича, учта Х-22 ракетаси 9 қаватли турар жой биноси ва иккита дам олиш масканига урилган. Уйнинг олд қисми бутунлай вайрон бўлган, деб ёзади «Думская» нашри.

Фото: Telegram

Эрталабки соат 05:30 ҳолатига (Тошкент вақти билан 07:30) кўра, 31 киши жароҳат олган. Улар орасида тўрт нафар бола ва бир ҳомиладор аёл бор. Вайроналар остидан 8 киши қутқариб олинди. Оғир тан жароҳати олганлар касалхонага ётқизилди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Фото: Telegram