Россиянинг Болгариядаги элчихонасининг ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўриб чиқилади, зарурат туғилганда президент Владимир Путинга тегишли ҳисобот тайёрланади, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Болгариядаги Россия элчихонаси

Фото: Global Look Press

«Бу масалани Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқади ва лозим бўлса, президентга маълум қилади», дейди у.

Болгария ҳукуматининг етмиш нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш қарори фонида Россиянинг Болгариядаги элчиси Элеонора Митрофанова Россия ҳукумати олдида республиканинг Болгариядаги дипломатик ваколатхонани ёпиш масаласини кўтаришга ваъда берди. У, шунингдек, Москва ва София ўртасидаги дипломатик алоқалар узилишини истисно қилмади.

Аввалроқ Болгария ҳукумати мамлакатдан етмиш нафар россиялик дипломат чиқариб юборилишини маълум қилганди.