Европа Иттифоқи Россия олтинининг экспортига чекловлар тайёрламоқда, бу Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетига киритилади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди

Фото: Bloomberg

Нашрнинг қайд этишича, Россия олтинига чекловлар G7 мамлакатлари қарорига мувофиқ қабул қилинади.

Шунингдек, Bloomberg хабарига кўра, янги санкциялар пакетида Европа Иттифоқи Литванинг Калининградга транзитга қўйган чекловлари муносабати билан транзит қоидаларига ойдинлик киритади. 

Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Литвага қўйилган чекловлар туфайли босим ўтказа бошлаши мумкинлигидан хавфсирамоқда. 

Европа Иттифоқи Россия билан кескинликни юмшатиш учун транзит чекловларини енгиллаштириши мумкин. Бундан ташқари мавжуд савдо чекловлари кенгайтирилиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ Россиядан олтин импортини тақиқлаган эди.