Европада инфляция яна бир рекорд ўрнатиш арафасида турибди, иқтисодчилар июнь ойи учун йиллик 8,5 фоиз инфляцияни прогноз қилмоқда. 

Бу эса Европа Марказий банкини ўн йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта фоиз ставкасини оширишига ундаши мумкин. 

Bloomberg нашри Европадаги инфляцияни таҳлил қилди.

Фото: Bloomberg

Газ ташвишлари

Германиянинг қиш учун газ таъминотини таъминлаши жуда қийин бўлади. Ҳукумат газ учун юқори нархларни тўлашга тайёрлиги сабаб ҳанузгача газ омборлари тўлдирилмоқда. 

Газ омборлари тахминан 60 фоизга тўлган ва қишки иситиш мавсуми учун 90 фоиздан ошиши керак, — дейди Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек.

Европа Марказий банки кредиторлардан Россия газини етказиб беришнинг потенциал тўхтатилишининг иқтисодий зарарини ҳисобга олишни сўрамоқда. 

Биз банкларга ўзларининг капитал траекторияларини янада салбий сценарий, шу жумладан, потенциал газ эмбаргоси ​​ёки ресессия остида қайта ҳисоблашни таклиф қиламиз, — дейди Марказий банк кузатув кенгаши раҳбари Андреа Энриа.

Қўшма қарз

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари ва кучайиб бораётган ички фавқулодда вазиятлар ва глобал инқирозларга қарши туриш учун кўпроқ ресурсларни излаши керак. 

Вариантлар орасида иттифоқнинг COVID-19 пандемиясига қарши жавобига ўхшаш янги қўшма қарз олиш схемаси ёки ишонч фондини ташкил этиш киради.

Блок ўзининг 20 млрд евролик режасига Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишни молиялаштириш бўйича ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. 

Бу эса аъзо давлатларнинг углерод бозорига асосланган воситадан маблағлар тақсимланиши ҳақидаги хавотирларини юмшатади. 

Франция эса мамлакатларга пулни тақсимлашнинг янги усулини таклиф қилмоқда.

Янги Зеландия келишуви 

30 июнь куни Европа Иттифоқи ва Янги Зеландия ўртасида тўрт йил давом этган савдо битими имзоланди. 

Бу эса вино ва шоколад каби кенг турдаги маҳсулотлар учун тарифларни бекор қилди. 

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилига 30 фоизга ёки 4,5 млрд еврога ошиши мумкин. Рақамлар Европа Иттфиоқи учун айни муддаодир.

Аввалроқ Шри-Ланка иқтисодиёти гиперинфляция ҳолатига киргани ҳақида хабар берилганди.