IT Park сунъий интеллект (СИ) ҳақидаги сўнгги янгиликлар тўғрисида маълумот берди.

Фото: Bloomberg

Google

Google сунъий интеллектда онг мавжуд деб даъво қилган дастурчини вақтинча ишдан четлатди. 2021 йилдан бери Блейк Леймон нейрон тармоқ тили моделини синовдан ўтказган.

У дастурда дискриминацион ёки душманона баёнотлардан фойдаланилганлигини текшириши керак эди.

Иш давомида Леймон чатбот унинг ҳуқуқлари ва шахсияти ҳақида гапира олишини пайқаб қолди.

ФИФА

FIFA 2022 йилги жаҳон чемпионатида СИдан фойдаланади.

Жаҳон чемпионатида ҳакамларга «ўйиндан ташқарида» ҳолатини аниқлашда ёрдам бериш учун сунъий интеллектга эга тизим қўлланилади.

Тўпга киритилган датчик ва камералар маълумотларига асосланган дастурий таъминот «ўйиндан ташқарида» ҳолатини ўрнатади.

Тизим назорат хонасидаги ФИФА вакилларига огоҳлантириш юборади. Шундан сўнг, улар бу ҳақида майдондаги ҳакамни хабардор қилади.

Меtа

Меtа виртуал оламлар учун реал овоз технологиялари устида иш олиб бораётганини эълон қилди.

Лойиҳа доирасида учинчи томон дастурчилари учун мавжуд бўлган учта сунъий интеллект модели ишлаб чиқилган.

Yandex

Yandex матнларни генерация қилиш учун очиқ нейрон тармоғини тақдим этди.

Нейрон тармоқ 100 миллиард параметрни ўз ичига олади ва эркин кириш имкониятидаги мавжуд моделларнинг энг каттаси ҳисобланади.

General Motors

General Motors автомобилларни техник кўрикдан ўтказишда сунъий интеллектни жалб қилади.

Компания автомобиль диагностикаси тизимларини дастурлашга ихтисослашган Исроилнинг Увее стартапига сармоя киритилишини эълон қилди.

Ушбу тизим датчиклар тўпламини ва сунъий интеллект алгоритмларини ўз ичига олади, бу эса носоз қисмлар ва техник ҳолатдаги муаммоларни тезда аниқлашга имкон беради.

Аввалроқ сунъий интеллект онгга эга бўлиши мумкинми ёки йўқлиги ҳақида хабар берилганди.