Контакт линзалари ҳаётни анча осонлаштирадиган ва қулайлик туғдирадиган инсониятнинг ажойиб ихтироларидан биридир. Аммо қоидаларга риоя қилинмаса, линзалардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Доимо қўлларни ювмаслик

Биринчи ва, эҳтимол, энг муҳим қоида — линзаларни қўйиш ёки олиб ташлашдан олдин қўлни совун билан яхшилаб ювишдир. Бундан ташқари, бармоқ учларига алоҳида эътибор берилиши керак. Кун давомида қўллар жуда кўп миқдордаги бактериялар билан алоқа қилади ва бу нафақат кўчада ёки жамоат транспортида, балки уйда ҳам содир бўлади. Патоген микроорганизмлар қўллардан кўзнинг шиллиқ қаватига кириб, яллиғланиш ва инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Линзаларни ме'ёрдан ортиқ тақиш

Агар икки ҳафталик линзалардан 2 баравар кўпроқ фойдаланилса ва камида бир неча кун кундалик линзалар тақилса, кўп нарсаларни тежаш мумкин, шундай эмасми? Лекин, аслида, бу жуда ёмон фикр, чунки ҳар бир турдаги линзалар ўзига хос хусусиятга эга. Агар фойдаланиш шартлари бузилса, линзалар тиқилиб қолади ва кислородни ўтказишни тўхтатади — бу кўзлар учун жуда хавфлидир. Контакт линзалардан узоқ муддат фойдаланиш шох пардани ҳам шикастлаши мумкин.

Линза билан ухлаш

Аксарият линзалар тунда фойдаланиш учун мўлжалланмаган. Гап шундаки, ёпиқ кўзларда деярли линзалар кислород олмайди, шунинг учун шифокорлар кундузги уйқудан олдин ҳам линзаларни олиб ташлашни маслаҳат беради.

Тозалик қоидаларига риоя қилмаслик

Уларни шунчаки олиб ташлаш ва идишга солиб қўйиш мумкин, деб ўйлаш хато. Линзалар нафақат яхши кўришга ёрдам беради, балки кўзни ифлосланишдан ҳимоя қилади. Фойдаланилгандан сўнг линзаларни тоза қўл билан дезинфекцияли эритмада ҳар икки томондан кўрсаткич бармоқда артиб олиш керак. Кейин ювиб, махсус идишга солиш лозим.

Линза идишини ювмаслик

Яна бир кенг тарқалган хато. Линза идишидаги суюқликни ҳар куни ўзгартириш керак, шундан сўнг уни дезинфекцияли эритма билан яхшилаб ювиб ташлаб, қуритишга қўйилади. Кейинги фойдаланишдан олдин идиш қуруқлигига ишонч ҳосил қилиш жуда ҳам муҳим, чунки нам муҳит бактериялар ривожланиши учун идеал шароит яратади.

Макияждан кейин линзаларни тақиш

Линзаларни тақиш вақтида тен токи тушнинг кичик зарралари уларга тушиши мумкин, шунинг учун линзалар тақилгандан кейин макияж қилиниши керак. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар яллиғланиш хусусиятининг олдини олиш учун сувга чидамли тенлардан фойдаланишни тавсия этади.

Ёдда тутинг!

Йилига камида бир марта оптометрист кўригидан ўтиш лозим.