Ҳар қандай сабзавот, мева ва резаворларни қишгача музлатиб сақлаш мумкин. Тўғри музлатилмаган сабзавотлар ва мевалар таркибидаги витаминларни йўқотиш билан бирга сифатини ҳам сақлаб қолмайди. Консерваланган маҳсулотлар эса камдан-кам ҳолларда витаминларни сақлаб қолади. Қуйида сабзавот, мева ва кўкатларни тўғри музлатиш ҳақида маълумот берилади.

Фото: «Новий очаг»

Асосий қоида — тез музлатиш (-18 даража ҳароратда) ва аста-секин музлатиш ҳароратини тушириш

Музлатишдан олдин резаворлар ва сабзавотлар музлатгичда 4-5 даража ёки ундан паст ҳароратда бир кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши керак.

Сақлаш муддати

  • сабзавотлар — 3-12 ой
  • мевалар ва резавор мевалар — 9-12 ой
  • кўкатлар 3-4 ой давомида сақланади
  • қўзиқоринлар — 3-6 ой

Музлатилган мевалар, сабзавотлар эригандан кейин уларни қайта музлатманг.

Пишиб кетган мева ва сабзавотларни музлатманг

Музлатиш учун фақат янги, бутун ва бузилмаган мевалар, резаворлар ва сабзавотлар мос келади. Ортиқча пишган мевалар музлатишга ярамайди. Музлатишдан олдин мева ва сабзавотларни яхшилаб илиқ сувда ювиб олинг. Ювилган сабзавотлар, резаворлар ва кўкатлар тоза мато устига қўйилиши ва қуритилиши керак. Катта мевалар тилимга кесилиши, ортиқча қисмлардан (уруғ, новдалар ва бошқалар) тозаланиши мумкин.

Оқартириш

Музлатишдан олдин баъзи сабзавотлар ва кўкатларни оқартириш мумкин. Бу уларнинг сақлаш муддатини узайтиради ва чиройли рангини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Оқартириш — маҳсулотларни қайнаб турган сув ёки буғ билан ёпиқ идишда димлаш. Маҳсулот 1-5 дақиқа давомида қайноқ сувга ботирилади.

Қадоқлаш

Маҳсулотларни истеъмол қилиш қулайроқ бўлиши учун кичик қисмларда музлатиш яхшироқдир. Оддий идишлар ёки пластик пакетларга 200 граммдан 600 граммгача сабзавот ёки резаворлар мевалар солинг (ҳар бирига). Пакетлардан ортиқча ҳавони чиқариб ташланг. Пакетлар музлатгичга ўтказилганда йиртилмаслиги учун сув ўтказмайдиган ва мустаҳкам бўлиши керак.

Малина ёки қорағат каби юмшоқ резаворлар учун идишлардан фойдаланинг, улар пакетда эзилади. Уларни ювишда ҳам идишларга теришда ҳам эҳтиёт бўлиш керак.

Помидор

Ушбу сабзавотни музлатишда энг яхши навини харид қилишингиз керак. Тоза, қуруқ помидорларни доира ёки тилимга кесиб, икки босқичда музлатиш керак: биринчи навбатда тахтадан бўлган идишларда ва бир неча соатдан кейин узоқ муддат сақланиши учун пакет ёки идишга солинг.

Кўкатлар

Бир неча турдаги кўкатларни (петрушка, арпабодиён, райҳон, таррагон ва бошқалар) майда тўғранг ва аралашма тайёрлашга ҳаракат қилинг, сўнгра бу аралашмани муз қолипларига қуйинг. Шўрва ва пишириқларга қўшилиши мумкин бўлган қулай муз кубларини тайёрланг.

Озиқ-овқатларни музлатишда шакар ёки туз қўшишингиз шарт эмас.

Қулупнай ва ертут

Бу резавор меваларни териб олгандан сўнг бир неча соат ичида музлатиш жуда муҳим. Бунинг учун улар яхшилаб ювилиши, сопи олиб ташланиши ва тоза қоғоз сочиқда қуритилиши керак.

Смородина, крижовник ва голубика

Музлатишдан олдин резаворлар совуқ сув билан яхшилаб ювилиши ва сўнгра сочиқда қуритилиши керак.

Мавзуга доир: