Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 125 та электромобиль импорт қилган.

Фото: »Дарё» / Мадина Нурман

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой – 983 та;
  • БАА – 73 та;
  • Германия – 27 та;
  • Гонконг – 25 та;
  • Корея – 6 та;
  • Литва – 6 та;
  • Эстония – 2 та.