Бутун дунё бўйлаб педиатрлар йилдан йилга чақалоқлар учун муҳим бўлган уйқу мавзуси ҳақида кўпроқ тавсиялар бермоқда. Статистик маълумотларга кўра, АҚШда, масалан, 12 ойгача бўлган 3500 га яқин бола ҳар йили ўз ётоқларида вафот этади. Бу кўпинча аксарият ота-оналар бир қатор хавфни ҳисобга олмасликлари билан боғлиқ, деб ёзади Harper’s Bazaar Kazakhstan.

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Мутахассислар чақалоқ устига ёпиб қўйиш мумкин бўлган одеяллардан воз кечишни, уйғонганида қўл ва оёқларини эркин ҳаракатга келтиришини қатъий тавсия қилади. Эсда тутингки, ҳатто қисқа муддатли кислород етишмаслиги ҳам тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

1 ёшгача бўлган боланинг ухлаш жойида бегона нарсалар, жумладан ўйинчоқ, юмшоқ бортик ва ёстиқлар бўлмаслиги керак. Гап шундаки, ухлаш вақтида чақалоқ ёнбошига ағдарилиб, бурнини тўсиб олиши мумкин. Шунингдек, чойшаб тўшаклар эластик тасма ёки замоклар билан ётоққа маҳкамланганига ишонч ҳосил қилиш керак.

Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan

Агар бола кечалари одеялсиз совқотиши мумкинлигидан хавотирда бўлсангиз, ухлаш учун ётоқ ўрнига маҳкамланадиган махсус ёпинчиқлардан фойдаланиш мумкин. Улар билан чақалоқларнинг уйқуси нафақат хавфсиз, балки осуда ўтиши исботланган. Чунки ҳеч нарса уларни ҳаракатини чекламайди.