Барча севиб истеъмол қиладиган қизил сабзавот аслида энг тўйимли манбалардан биридир. «Новий очаг» нашри помидорнинг соғлиқ учун бир қанча фойдали томонлари билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

«Помидор ҳар бир инсон одатдагидек қабул қиладиган озиқ-овқатлардан биридир, — дейди фан доктори, нутрициолог ҳамда 15 та китоб муаллифи  Жонни Боуден. — Аммо уларни мева ва сабзавотларни ёмон кўрадиганлар ҳам тановул қилади».

Помидор истеъмол қилишнинг фойдалари

«Помидорлар жуда тўйимли бўлса-да, пиширилгандан кейин янада тўйимлироқ бўладиган маҳсулотлардан биридир. Уларни тайёрлаш пайтида, аслида, ликопен чиқарилади», — дейди Боуден. Дарҳақиқат, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 100 мг хом помидор таркибида 2,573 мкг ликопен, 100 мг помидор соусида эса 15,152 мкг мавжуд.

Помидорнинг соғлиқ учун фойдали хусусиятлари

Помидор юрак саломатлигини яхшилаши мумкин

«Помидордаги озуқа моддалари ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда помидорга чиройли қизил ранг берадиган табиий антиоксидант бўлган ликопенни инобатга олиш керак», — дейди Боуден.

Тадқиқотлар натижасида аниқ бўлдики, ликопен юрак-қон томир тизимига бир неча жиҳатдан таъсир қилади. Бошқа нарсалар қаторида, у қон босимини назорат қилишга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади, ёмон холестерин (паст зичликдаги липопротеинлар) ва ёғлар даражасини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеин зарралари синтезини рағбатлантиради.

Помидор саратон хавфини камайтириши мумкин

«Ликопен 2002 йилги машҳур пицца тадқиқотида катта эътиборни тортди, — дейди мутахассис. — Тадқиқотчилар ҳафтасига икки ёки ундан кўп марта пицца истеъмол қилган эркакларда простата саратони билан касалланиш хавфи 23 фоизга камайганини аниқлади, бу бутун дунё бўйлаб эътибордан четда қолмади. Олимларнинг фикрича, бу таъсир помидор соусидаги ликопен туфайли юзага келган».

Ўшандан кейин помидорни истеъмол қилиш билан тухумдон, ошқозон, ошқозон ости бези ва простата саратони хавфи ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатадиган бошқа тадқиқотлар пайдо бўлди.

Помидорлар витамин етишмаслигини тўлдириши мумкин

«Помидор C витамини ва калийнинг ажойиб манбаи бўлиб, кўпчилик унга муҳтож, — дейди Боуден. — Қизиқарли факт: помидор пюресида ҳар бир граммида янги помидорга қараганда кўпроқ калий, томат пастасида эса пюрега қараганда икки баравар къп калий бор! Бироқ, помидор одатда юқори калийли маҳсулот ҳисобланади. Таққослаш учун, ўртача помидорда 292 мг калий бор, ўртача бананда эса 422 мг».

Помидор қандли диабетнинг таъсирини камайтириши мумкин

Агар сизда қандли диабет бўлса, сабзавот ва меваларни рационга киритиш  оқилона қарордир. Бироқ, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, помидор аслида диабет келтириб чиқарадиган оксидловчи стрессни, яллиғланишни, атеросклерозни ва тўқималарнинг шикастланишини камайтиради.

Помидор истеъмол қилинган заҳоти қонда шакарни пасайтирмайди, аммо узоқ муддатли ҳимоя хусусиятларини эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Помидорлар ичакларни яхшилаш таъсирига эга

Кўпгина маҳсулотлар сингари, помидор ҳам клетчатканинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Битта ўртача помидорда 1,5 грамм клетчатка мавжуд.

Клетчатка маҳсулотнинг овқат ҳазм қилиш тизими орқали ҳаракатланишига ёрдам беради, шунинг учун ичаклар фаолияти яхшиланади. Бундан ташқари, помидор истеъмолидан кейин узоқ вақт тўқлик ҳисси тарк этмайди, бу эса бошқа овқатлардан, масалан, тозаланган углеводлардан фарқли ўлароқ, вазн йўқотишига олиб келиши мумкин.

Помидорлар терини ҳимоя қилиши мумкин

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, помидорни истеъмол қилиш терига ультрабинафша таъсирини ва қуёш куйдириши хавфини камайтириши мумкин. Олимларнинг фикрича, бу помидор таркибидаги каротеноидларнинг юқори миқдори билан боғлиқ.

Албатта, помидорли салат истеъмол қилиш — бу қуёшдан ҳимояловчи кремни суртишга ҳожат қолмайди, дегани эмас. Қуёшда, албатта, SPF 30 ёки ундан кўпроқ қуёшдан ҳимоя қилувчи кенг спектрли кремни қўллашда давом этиш ва бонус сифатида помидорнинг ҳимоя афзалликларидан баҳраманд бўлиш лозим.

Помидор кўриш қобилиятини сақлаб қолиши мумкин

Агар кўпроқ ликопенга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш учун яна бир сабаб керак бўлса, тадқиқотлар ликопенни истеъмол қилиш катаракта ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлади.

Помидорлар билан биргаликда бир нечта тухум ва яшил баргли сабзавотларни истеъмол қилинг, уларнинг иккаласида ҳам лутеин ва зеаксантин  — кўз учун фойдали бўлган каротеноид мавжуд.