CNN ўтказган сўровномага кўра, респондентларнинг 75 фоизи 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда президент сифатида бошқа киши сайланишини хоҳлаган. Шу билан бирга, уларнинг тахминан учдан бир қисми Байден Республикачилар партиясига қарши умуман ғалаба қозона олмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Маълум қилинишича, сўровнома 22-24 июль кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1002 нафар одам иштирок этган.

Аввалроқ сенатор Алексей Пушков АҚШ президенти Байден қандай шароитларда истеъфога чиқиши мумкинлигини тушунтирган эди. Пушковнинг сўзларига кўра, Байден истеъфога чиқиши учун ҳуқуқий лаёқатини бутунлай йўқотиши керак.

Шунингдек, Дональд Трамп Вашингтондаги America First Policy Institute форумида сўзлаган нутқи чоғида Демократик партия ҳукмронлиги даврида Қўшма Штатлар бирин-кетин хўрликларни бошдан кечираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Мавзуга доир: Байден АҚШ президенти сифатида илк бор Саудия Арабистонига ташриф буюрди ва журналист Қошиқчини ўлдиришга «буйруқ берган» валиаҳд шаҳзода билан учрашди