Кўплаб инсонлар ўз уйларида ялпиз етиштиради. Аммо унинг қуритилиб, чойга қўшилишидан ташқари бошқа мақсадларда кўпроқ фойдаланиш мумкинлигини кўпчилик билмайди, деб ёзади «Новий очаг».

Фото; «Новий очаг»

Аксарият инсонлар ялпиздан ичимлик тайёрлашда ёки маълум бир таомни безаш учун восита сифатида фойдаланади. Яна кимлардир уни салатларга, ичимликларга (айниқса тетиклантирувчи) қўшишни яхши кўради.

Ялпиздан бир қанча ширинликлар тайёрлаш мумкин. Чунки дўконларда ялпиз таъмини берувчи печеньелар харид қилинади. Уларнинг уй шароитида тайёрлангани ҳам жуда фойдали, мазали ҳамда табиийдир. Салқин ичимликлардан ташқари, ялпиздан дамлама, сироп ёки мураббо тайёрлаш мумкин. Лекин улардан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш тавсия этилади.

Ялпизли тиш пастаси

Фото: «Новий очаг»

Ялпиздан кимёвий моддаларсиз, табиий тиш пастасини тайёрлаш мумкин.

Бунинг учун керак бўлади:

  • ялпиз ёғи — 15 томчи;
  • истеъмол содаси — 6 ош қошиқ;
  • туз — 1/3 чой қошиқ;
  • глицерин — 4 ош қошиқ.

Барча маҳсулотлар силлиқ бўлгунча аралаштирилади, синаб кўрилади ва агар керак бўлса, яна бир неча томчи ялпиз мойи қўшилади. Тайёр бўлган тиш пастаси маҳкам ёпиқ идишда сақланади.

Ялпизли хушбўйлантирувчи

Фото: «Новий очаг»

Қуритилган ялпиздан чиройли, табиий, хушбўй қопчалар ясаш мумкин ва уни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун боғичли бир нечта халтача тикиш керак, ичига қуруқ ялпиз, қуруқ гул барглари ёки бошқа қуруқ хушбўй ўсимликлар солинади.

Ушбу халтачалар хонанинг ҳар қандай қисмига жойлаштирилади. Улар асаб тизимини мукаммал даражада тинчлантиради, уйқу ва хотирани яхшилайди.

Ялпизли муз бўлаклари

Фото: «Новий очаг»

Ялпизли муз бўлакчалари ичимликлар ва косметик мақсадлар учун жуда мос келади. Бундай муз терини мукаммал даражада янгилайди, уни ёрқин қилади.

Ялпизли муз бўлакчалари қуйдагича тайёрланади:

  1. Ялпиз тўғралиб, устидан қайноқ сув қуйилади.
  2. Қопқоқ билан ёпилиб ва сув совигунча димланади;
  3. Сўнгра муз қолипига қуйилади.
  4. Агар муз бўлакчалари чиройли бўлишини истасангиз, унда ҳар бир қолипга ялпиз баргидан солиш мумкин — ичимликлар қўшилганда жуда чиройли кўринади.