Эрталабки қаҳвадан чарчаганлар ёки ҳаётида ниманидир ўзгартирмоқчи бўлганларга чой ичиш тавсия этилади. Қарабсизки, соғлиқ учун фойдали бўлган ўзгаришлар юз беради. «Новий очаг» нашри қаҳва ўрнига чой ичишни бошлаш организмга қандай таъсир қилиши ҳақида сўз юритди.

Фото: «Новий очаг»

Тишлар оқаради

Чиройли табассумни йўқотишнинг сабабларидан бири — бу бир чашка қаҳва. Чой ҳам тишни сарғайтириши мумкин, аммо қаҳва каби эмас. Айниқса, кўк чой ҳаммасидан афзал.

Холестерин даражаси пасаяди

Агар сиз эспрессо ёки француз пресс қаҳвасини афзал кўрсангиз, бу ёмон: улар юрак ва қон томирлари учун зарарли бўлган холестеринни ошириши мумкин бўлган бирикмаларни ўз ичига олади. Қайси қаҳва фойдали ва қайси бири ёмон эканлигини аниқлашни хоҳлайсизми? Шунчаки, чой ичишни бошланг!

Жиғилдон қайнаши камаяди

Тез-тез қаҳва ичадиганларда кофеин ошқозон ва қизилўнгач ўртасидаги мушакларга таъсир қилиши ва меъда ширасининг очиқ бўшлиққа кириб бориши туфайли жиғилдон қайнаши ривожланиши мумкин. Чойда кофеин кўп бўлишига қарамай, у бундай таъсир кўрсатмайди ва жиғилдон қайнашини камроқ келтириб чиқаради.

Уйқу сифати яхшиланади

Чой жуда кўп кофеинни ўз ичига олади, баъзи навларда у қаҳвага қараганда бир неча баравар кўп. Лекин уйқу сифати учун қаҳва каби хавфли эмас. Агар мунтазам равишда ухлаб қолиш қийин бўлса, қаҳва ўрнига чой ичиш тавсия этилади.

Асабийликни камайтиради

Кунига тўрт стакандан ортиқ қаҳва ичадиганларда асаб тизимининг жуда кўп қўзғалиш эҳтимоли бор. Бу ташвиш, хавотир ва асабийлашиш даражасининг ошиши билан ифодаланиши мумкин. Агар шундай бўлса, кўпроқ чой ичишга ҳаракат қилиш керак, унинг тинчлантирувчи хусусияти асабларга ижобий таъсир ўтказади.

Мушаклар спазмидан халос бўлиш мумкин

Томир тортиши — бу магний етишмовчилиги туфайли кузатилиши мумкин. Магний танқислиги эса қаҳва туфайли пайдо бўлади, у организмда элементнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Бир муддат чой ичиш эса томир тортишиши ва спазмларни енгишга ёрдам беради.

Саратон ривожланиши эҳтимоли камаяди

Мунтазам чой истеъмол қилиш жигар ва йўғон ичак саратони, шунингдек, ошқозон, ошқозон ости бези ва кўкрак саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бу чой баргларида мавжуд бўлган антиоксидант ЭКГC билан боғлиқ: у саратон ҳужайралари ривожланишига ёрдам берувчи эркин радикаллар таъсирига қарши курашда ёрдам беради.

Организмда суюқликни меъёрда ушлаб туради

Ҳар бир чашка қаҳвадан кейин организмдаги суюқлик мувозанатини сақлаш учун бир стакан сув ичиш лозим. Чой эса бундай таъсирга эга эмас ва унинг ўзи суюқликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Натижада организм янада фаоллашади.