«Gazeta.ru»нинг хабар беришича, SpaceX ва Tesla бош директорининг отаси, 76 ёшли Эррол Маск ўғли билан фахрланмаслигини тан олди. Ота бу ҳақда YouTube’даги «Кайла ва Жеки О» кўрсатувида айтиб ўтган.

Фото: Global Look Press

Эррол Маск сайёрадаги энг бой одам бўлган ўғли билан фахрланадими, деган мазмундаги саволга «Йўқ» дея салбий жавоб берган.

Биласизми, оиламиз ҳар доим турли ишлар билан банд бўлган. Бу дегани биз тўсатдан ва ҳеч қандай сабабсиз муваффақиятга эришиб бойиб кетмаганмиз, — дейди миллиардернинг отаси.

Эррол Маскнинг сўзларига кўра, унинг тўнғич ўғли Илон «ўзи хоҳлаганчалик бахтли эмас», «чунки ўзини доим режаларидан ортда қолгандек ҳис қилади». «Яъни у ҳозир қаерда бўлса, беш йил олдинроқ ўша ерда бўлишни хоҳлаган. Илоннинг тараққиёт йўлидан ҳафсаласи пир бўлди», — деб тушунтиради оила бошлиғи.

Яқинда ижтимоий тармоқларни айланиб чиққан Эррол Илоннинг Миконосдаги таътилида тушган суратларини кўриб, ўғлининг диетага ўтиш вақти келганини эслатиб ўтди. Яна «Илон жуда кучли танага эга, лекин у яхши овқатланмайди», дея қўшимча қилган у.

Мавзуга доир: Илон Маск уни судга берган Twitter компаниясига қарши даъво киритди