Кўкатлар организм учун жуда фойдали, уларнинг таркибида кўплаб витаминлар, минераллар ва микроэлементлар мавжуд. Улар ёзги мавсумда катталар ва болаларнинг овқатланиш ратционида бўлиши лозим.

Фото: «Новий очаг»

Кўкатларни қандай қилиб узоқ муддат сақлаш мумкин?

  1. Бир идишни олиб уни совуқ сув билан тўлдиринг ва кўкатларни боғи билан сувга ботиринг. Сувга ботиришдан олдин кўкатларни ювиш шарт эмас. Ишлатиш учун керакли миқдорда олинг ва шундан кейин уларни ювинг. Бу усулни қўллагандан кейин кўкатларни музлаткичда сақламанг.
  2. Пахтадан бўлган тоза ошхона сочиғини, қалин қоғоз сочиқни ёки «қатламли сочиқ»ни олинг, уни намланг ва сувини сиқинг. Сочиқ бироз нам бўлиши керак. Кўкатларни ювинг ва сочиқ билан ўранг. Уларни шу ҳолатда музлаткичда сақланг.
  3. Кўкатларни яхшилаб ювинг ва қоғоз сочиқда қуритинг. Олдиндан фольгани тайёрлаб қўйинг. Кўкатларни фольгага солинг, уларни кўп сиқманг, фольга ичида етарлича жой қолиши керак. Кўкатларни музлаткичга қўйинг.

Мавзуга доир: