Ҳамма ҳам овқатларга пиёз қўшишни ёқтирмайди, чунки у ўзига хос таъмга эга. Ҳеч кимга сир эмаски, пиёз саломатлик учун ниҳоятда фойдали, у вазн йўқотмоқчи бўлган инсонларга ҳам катта ёрдам беради, бироқ бу ҳақда кўпчилик маълумотга эга эмас.

Фото: Legion-Media

Пиёзнинг 100 грамми атиги 40 ккални ўз ичига олади, аммо бу маҳсулот махсус толаларга бой бўлиб, инсонга узоқ вақт давомида тўқликни сақлаб қолишга имкон беради, иммун тизимини мустаҳкамловчи антиоксидантлар, пребиотиклар овқат ҳазм қилиш ва ичак саломатлигини яхшилайди. Бу эса вазн йўқотмоқчи бўлган инсонлар учун муҳим.

Фото: Legion-Media

Пиёзнинг таркибида метаболизмни яхшилайдиган, ёғ тўпланишининг олдини оладиган ва қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам берадиган флавоноид моддаси мавжуд. Ушбу маҳсулот танага ақл бовар қилмайдиган таъсир кўрсатадиган бўлса ҳам бу вазн йўқотиш давомида кўп овқатланиш керак дегани эмас. Тушлик ёки кечки овқат истеъмол қилинадиган пайтда таомномага битта пиёз қўшсангиз кифоя.

Фото: «Yandeks.ru»

Пиёз хом бўлганида ҳам, қовурилган ҳолда ҳам фойдали. Агар сиз максимал даражада озишни истасангиз пиёздан шўрва пиширинг. Аммо унутмангки, соғлигингизнинг мустаҳкам бўлиши ва вазн йўқотиш учун учун энг яхши усул — турли ва мувозанатли овқатланиш ҳисобланади.

Мавзуга доир: