Петропавловскда (Қозоғистондаги шаҳар) ижтимоий тармоқлар орқали Шимолий Қозоғистонни Россия Федерациясига қўшиб олишни таклиф қилган эр-хотин беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Қозоғистонда мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишга даъватлар экстремизм сифатида баҳоланади.

Фото: Спутник

Жуфтлик мамлакат Жиноят кодексининг 180-моддаси 2-қисми – бир гуруҳ шахсларнинг телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон Республикаси бирлиги ва яхлитлигини бузиш, унинг ҳудуди дахлсизлигини, давлатнинг парчаланишини тарғиб қилиш бўйича суд қилинди. Бунинг учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Улар ўз чақириқларини ижтимоий тармоқларда, жумладан «Чат Рулетка»да чоп этган. Айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлмаган.