Спорт билан шуғулланиб, вазн ташлашга муваффақ бўлганлар кейинчалик ҳам парҳезга риоя қилиши керак. Аммо бунга ҳамма ҳам амал қилмайди, баъзида ширинликлардан ўзини инкор эта олмайди. Гўзаллик ўз йўлига, аммо шоколаддан воз кечиш соғлом турмуш тарзи учун мотивацияни жиддий равишда заифлаштириши мумкин. Деярли ҳамма шоколадни яхши кўриши шубҳасиз, у ҳақидаги фойдали маълумотлар эса бунинг яққол исботидир, деб ёзади Marie Claire.

Фото: Marie Claire

Қора шоколад фойдали 

Қора шоколад сутли шоколадга қараганда анча фойдали. Буни биринчи навбатда инобатга олиш керак. Одатда истеъмол қилинадиган ширинлик ва шоколадларда какао жуда оз, аммо шакар кўп бўлади. Шунинг учун қора шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади. Тахминан 30 грамм қора шоколад кунлик меъёрни ташкил қилади.

Шоколад қаҳва ўрнини босади

Шоколад таркибида теобромин деб аталадиган модда мавжуд бўлиб, уни кофеиннинг ўринбосари деб аташ мумкин. Бироқ унинг таъсири анча заиф, у юрак-қон томир ва асаб тизимини енгил ва зарарсиз равишда рағбатлантиради. Олимлар теоброминнинг ҳалокатли дозасини бир вақтнинг ўзида 30 килограмм шоколад истеъмол қилиш орқали олиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

Фото: Pinterest

Сутли шоколад — энергия манбаси

Индиана университети тадқиқотчилари сутли шоколад ҳақида бир нечта фактлар тақдим этди. Одатда велосипедчилар гуруҳини шоколад билан боқишади. Натижада сутли шоколад истеъмол қиладиганлар машғулотдан кейин анча кам чарчайди. Шунинг учун спортчиларга сутли шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади.

Мексика шоколади: барча касалликларга даво

Мексиканинг баъзи штатларида халқ табиблари одамларни шоколад билан даволайди. Доривор моддалар арсеналида шоколадли ичимлик охиргиси эмас. Масалан, бронхит билан касалланганда шоколад ичиш керак. Бундан ташқари, болаларга эрталаб шоколад ичиш тавсия этилади, чунки ундан кейин ҳеч қандай чаён, ари ёки бошқа ҳашаротлар уларга зарар бера олмайди.

Фото: Pinterest

Дунё бўйича энг кўп швейсарияликлар шоколад истеъмол қилади

Дунёда шоколад истеъмоли бўйича биринчи ўринда Швейцария туради. Ҳар бир швейсарияликка йилига 10 килограмм шоколад тўғри келади. Агар кунига тавсия этилган 30 грамм шоколад истеъмол қилинса ҳам, йилига 9 килограммдан кўп бўлмайди. Демак, швейсарияликлар чиндан ҳам шоколадни яхши кўради.

Қора шоколад кўриш қобилиятини яхшилайди

Қора шоколад қон босимини пасайтиради, мияга қон оқимини ошириб, хотира, диққат, реакция тезлиги ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини яхшилайди. Шоколад тадқиқотчилари об-ҳаво шароити ёмон бўлган мамлакатларда бу шунчаки зарур эканлигини аниқлади, чунки у кўриш қобилиятига таъсир ўтказади.

Фото: Pinterest

Шоколад терини қуёш нурларидан ҳимоя қилади

Немис олимлари, афтидан, чет эллик ҳамкасбларини ортда қолдирмоқчи бўлиб, шоколад таркибидаги флавоноидлар ультрабинафша нурларини ўзлаштириб, терини ҳимоя қилишга ёрдам беришини аниқлади. Айтганча, улар шоколад истеъмол қилиш ва ҳуснбузар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади. Аммо баъзиларда шоколадга аллергия бўлиши мумкин.

Шоколад саноатида бутун дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ одам ишлайди

Дунёда турли рецептларга кўра кўплаб шоколад ишлаб чиқаради. Ушбу улкан ишлаб чиқаришда бутун дунё бўйлаб 50 миллиондан ортиқ киши иштирок этади. Тасаввур қилинг-а, шоколад туфайли қанча одам иш, даромад ва шоколад сотиб олиш имкониятига эга!