Хитойнинг Британиядаги элчиси британиялик сиёсатчиларни «АҚШ ноғорасига рақсга тушмасликка» чақирди ва парламент аъзолари агарда Тайванга келса, «оғир оқибатларга» дучор бўлишига ваъда берди, — деб ёзади The Guardian.

Фото: Reuters

Лондонда уюштирилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Хитой элчиси Ченг Сзегуанг ҳам Британия ҳукуматига 1972 йилда элчи алмашишни бошлаган икки давлат ўртасида имзоланган муштарак билдиришномани эслатди.

Аввалроқ Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чан Жун АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга эҳтимолий сафари Пекин ва Вашингтон муносабатларига путур етказишидан огоҳлантирган эди.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби, Пелосининг Тайванга ташриф буюриш ҳуқуқи борлигини айтганди, бироқ унда бу режалар бўлганини тасдиқламади.

Мавзуга доир: Нэнси Пелоси Тайван парламентига ташриф буюрди ва маъмурият раҳбари билан учрашди