Япониянинг Fujitsu компанияси 13,3 дюймли Full HD дисплейли, оғирлиги бор-йўғи 634 грамм бўлган Lifebook WU-X/G2 ноутбукини тақдим қилди. Бу ҳақда Aroged портали хабар бермоқда.

Фото: Fujitsu

Ишлаб чиқарувчининг фикрича, бу дунёдаги энг енгил ноутбук.

Ноутбукнинг ишлаши учун Intel Core i5-1235U ёки i7-1255U процессори жавобгар, Intel Iris Xe эса график процессор вазифасини бажаради.

Fujitsu Lifebook’нинг оператив хотираси 32 Гб гача, ички хотираси эса 256 Гб дан 2 ТБ гача кўтарилиши мумкин. 

Шунингдек унда Bluetooth 5.1 ва Wi-Fi 6 симсиз модуллари, CD-карта уяси ва фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун ёпилган веб-камера мавжудлиги айтилмоқда.

Ноутбукнинг қуввати 25 Вт/соатлик батарея билан таъминланади. Лаптоп операцион тизим сифатида Windows 11 дан фойдаланади.

Fujitsu Lifebook WU-X/G2 асосий моделининг нархи 1,3 минг доллардан бошланади.