Фарғона вилоятида 2022 йилнинг 6 ойи давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 4 157 та ҳолат аниқланган.

«Менинг юртим» телеканалининг «Ҳудуд» информацион дастурида маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар учун 13 миллиард 935 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шундан аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 875 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 3 миллиард 374,1 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 282 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 10 миллиард 560,9 миллион сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бувайда, Тошлоқ ҳамда Қува туманлари ҳиссасига тўғри келган.