Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.
Фото: Instagram
Актриса Зарина Низомиддинова Қирғизистоннинг Иссиқкўл дам олиш масканидан мухлисларига салом йўллади.
Баҳора Арслонова саҳифасига янги суратини жойлади ва ҳаёт ҳам бир саҳна экани ҳақида айтди.
Фото: Instagram
Маҳоратли раққоса Паризода турмуш ўртоғи унинг администратори экани, катта тадбирларда у билан бирга иштирок этишини, бундан ташқари тадбиркорлик билан шуғулланиши, туяқуш фирмаси борлигини айтди. Раққоса турмуш ўртоғининг яқинлари ҳам уни қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаган.
Актриса Дилноза Кубаева ҳамкасби, кўплаб фильмлардаги партнёри Улуғбек Қодировни туғилган куни билан табриклади.
Фото: Instagram
Миллионлаб мухлисларга эга хонанда Муниса Ризаева «Армон» номли таронасини рус тилида куйлади.
Бундан ташқари, у кечаси соат 3:00 да эшигини тақиллатаётган мухлисларидан шикоят қилди ва уни кўришни истаганлар концертига келишини айтди.
Болливуднинг машҳур актрисаларидан бири Катрина Каиф янги сурати билан кўриниш берди.
Фото: Instagram
Актёр Алишер Узоқов янги кўринишини мухлисларига кўрсатди ва ҳаво салқинлашиб қолгани ҳақида гапирди.
Райҳон турмуш ўртоғи билан Туркияда тушган суратини мухлисларига кўрсатди.
Фото: Instagram
Туркияда саратондан даволанаётган актриса Раъно Шодиева мухлисларига унинг дорилари чет давлатларидан олиб келинишини айтди ва музлаткичда турган дориларини кўрсатди.
Хонанда Музаффар Абдуазимов онаси билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Фото: Instagram
Валижон Шамсиевнинг жажжи мухлиси унга атаб шеър айтиб берди.
Туркиянинг миллионлаб мухлисларга эга актёри Бурак Ўзчивит балиқ овлаётгани акс этган суратини мухлисларига кўрсатди.
Фото: Instagram
Актриса Луиза Расулова тўй хизматларининг бирида рақсга тушган видеосини эълон қилди.
Луиза Расулова янги суратини мухлисларига намойиш қилди.
Фото: Instagram
Мавзуга доир:
- Instagram: Дурдона Қурбонова янги машина харид қилди, Муниса Ризаева овқат тайёрлашни ўрганмоқда, отасининг қўшиғини куйлаган Фарангиз Холиқова
- Instagram: «Аристократ»чи Обиджон Насриддинов уйланди, Java’нинг машҳур қўшиғи ўғирланганмиди? Нилуфар Усмонова хонадонида байрам
- Instagram: Ўғлини уйлантирган Учқун Тиллаев, машинаси ўғирланган Жаҳонгир Отажонов, яқинларини Умрага жўнатган Шаҳзода Муҳаммедова
- Instagram: Малика Равшанова янги ҳовлига кўчяпти, Зарина Низомиддинова эрининг юртида, 1 млн кузатувчига эга бўлган Эрали