Бутунжаҳон Олтин Кенгаши томонидан тузилган сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб марказий банклар июнь ойларида олтин харид қилишни кучайтирган. Бу ҳақда SchiffGold хабар бермоқда.

Фото: Reuters / Иля Наймушин

Ўзбекистон июнь ойида 8,7 тонна олтин сотиб олган. Олтин захиралари мамлакат умумий захираларининг 60 фоиздан сал кўпроғини ташкил қилади.

Ироқ Марказий банки бу йил олтин захираларини сезиларли миқдорда кўпайтирган қўшган банк бўлди. Мамлакат 34 тонна олтин сотиб олган.

Бу Ироқ Марказий банки томонидан 2018 йилда 7 тонналик хариддан кейин олтин захираларининг биринчи кўпайиши бўлди. Ҳозирда Ироқ банкида 130 тонна олтин бор.

Туркия ҳам ўз захираларига доимий равишда олтин қўшиб келмоқда. Июнь ойида мамлакат 7,7 тонна олтин сотиб олган. Туркия марказий банки биргина жорий йилнинг биринчи чорагида ўз захираларига 37 тонна олтин қўшди. Ҳозирда у 455 тоннадан ортиқ олтинга эга.

Июнь ойида Қозоғистон олтин захираларини 4,2 тоннага оширди. Ҳиндистон эса 3,7 тонна олтин сотиб олди.

1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,5 млрд долларни ташкил қилади.

Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.

35,4 млрд доллар ҳозир Ўзбекистонга 20 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлатлар учлигига киргани ҳақида хабар берилганди.