Марҳум санъаткор Ҳусниддин Холиқовнинг қизи Фарангиз Холиқова отасининг хотирасига бағишлаб унинг «Айирмагин» номли таронасини қайта куйлади. «Дарё» нашри шу каби марҳум санъаткорларнинг фарзандлари томонидан қайта куйланган тароналарни эътиборингизга ҳавола этади.

Охунжон Мадалиевнинг ўғли — Қиличбек Мадалиев

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум санъаткор Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек Мадалиев отасининг «Кўрмасам бўлмас», «Насибам», «Севги-севги», «Йиғладим», «Етарди» номли тароналарини ижро этган.

Муҳриддин Холиқовнинг ўғли — Одил Холиқов

Марҳум санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг ўғли Одил Холиқов ёшлигида отасининг «Наргиз», «Қорақош», «Ойнинг ўн беши қоронғи, ўн беши ёғду билан» тароналарини куйлаган.

Фото: Instagram /@khalikov_o_

Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли — Ҳожиакбар Ҳайдаров

Хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров отаси, халқ ардоғида бўлган марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг «Алдама», «Дўлана», «Юр, муҳаббат», «Давлатинг борида», «Юлдузим» каби тароналарини ижро этган.

Ҳусниддин Холиқовнинг қизи — Фарангиз Холиқова

Марҳум санъаткор Ҳусниддин Холиқовнинг ҳижобини ечгани учун танқид остида қолган қизи Фарангиз Холиқова отасининг «Айирмагин» номли қўшиғини қайта куйлади.

Руслан Шариповнинг қизлари — Камилла ва Ясмина Шариповалар

Бир қанча хит тароналар ижрочиси, марҳум санъаткор Руслан Шариповнинг қизлари Камилла ва Ясмина Шариповалар отасининг хотирасига бағишлаб унинг «Отам қабри бор» таронасини қайта куйлаган.

Мўмин Ориповнинг ўғли — Билолхўжа Орипов

«Божалар» гуруҳининг асосчиларидан бири, марҳум санъаткорнинг Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа Орипов ёшлигида отасининг «Анҳор» ва «Бойвачча» кинофильмига ишланган «Бойвачча» номли таронасини ижро этган.

Ортиқ Отажонов — Улуғбек Отажонов

Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти, марҳум хонанда Ортиқ Отажоновнинг ўғли Улуғбек Отажонов отасининг «Умр ўтар» номли таронасини куйлаган.

Мавзуга доир: