Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги нишонларга зарбалар берди. Бу ҳақда ҳарбийлар маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.

Фото: Араб ОАВ

Исроил армияси Ғазо секторида «Исломий жиҳод» гуруҳига қарши «Тонг» операциясини ўтказаётганини маълум қилган. Араб нашрлари воқеа жойидан лавҳаларни чоп этмоқда.

Фото: Араб ОАВ

Ушбу ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.