Оқ уй Хитой элчисини Пекиннинг Тайванга қарши ҳаракатлари кучайгани муносабати билан чақириб, ҳолат юзасидан  норозилик билдирди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Фото: BBC

«Хитойнинг бир кечада қилган ҳаракатлари ортидан биз элчи Син Гангни Хитойнинг провокацион ҳаракатларига қарши норозилик билдириш учун Оқ уйга чақирдик», — деди АҚШ миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон «Хитойнинг масъулиятсизлиги ҳамда Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлашга зид бўлган ҳарбий ҳаракатларини қоралади».

«Яна бир бор очиқ-ойдин айтдик, ягона Хитой принципи бўйича бизда ҳеч нарса ўзгармади. Шунингдек, биз АҚШ Пекин қарор қилган ҳар қандай чораларга тайёр эканини очиқ айтдик», — таъкидлади Кирби.

Бундан ташқари, Оқ уй Хитой элчисининг эътиборини G7 баёнотига қаратди, унда Хитой АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифидан Тайван атрофида тажовузкор ҳарбий ҳаракатлар учун баҳона сифатида фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлади.