Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 август куни Россиянинг Сочи шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда TRT каналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Кремль матбуот хизмати

Таъкидланишича, президент у ерда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Телекомпания маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 17:00 да Эрдўғон Путин билан юзма-юз, сўнгра делегациялар аъзолари билан учрашиши режалаштирилган.