АҚШ президенти Жо Байденда 30 июль куни яна коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Унинг даволовчи шифокори Кевин O'Коннор президентнинг коронавирусга топширган тести салбий натижа берганини маълум қилди.

Фото: Global Look Press

«Байден 16 кунлик касалликдан сўнг коронавирус учун салбий тест натижасини олди. Президент ўзини жуда яхши ҳис қила бошлади. Ўтган шанба куни унинг коронавирус тести ижобий натижани кўрсатганини ҳисобга олиб, биз кунлик мониторингларни давом эттирдик. Бугун эрталаб унинг SARS-CoV-2 тести салбий чиқди. Президент иккинчи марта салбий натижани олгунга қадар кучайтирилган изоляция чораларини давом эттиради», — дейди шифокор.

У, шунингдек, АҚШ президентининг ҳолати ёки даволаниш режасидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида хабар бериб боришини таъкидлаган.

21 июль куни Америка етакчиси коронавирус билан касаллангани маълум бўлган эди, бироқ ўшандан кейин 26—29 июль кунлари ўтказилган тестлар натижалари манфий бўлган. 30 июль куни эса Байденнинг COVID тести мусбат чиққан.

Байденнинг ўзи унда касаллик аломатлари йўқлигини таъкидлаган, шунга қарамай, 79 ёшли сиёсатчи ўзини изоляция қилишни режа қилган.