Ўзбекистон президентининг ПҚ-4193-сон қарори ҳамда ПФ-5930-сон ва ПФ-6269-сон фармонлари асосида давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати республика миқёсида ўрганилди.

Фото: «Дарё»

Ўрганиш натижасида қуйидаги вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги аниқланди:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
  • Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ;
  • «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.