АОКАда ўтказилган брифингда Геоахборот технологиялар ва навигациялар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан ярим йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятидаги 16,8 минг километр квадрат майдонда ўтказилган космик мониторингининг тизимли таҳлили жами 279 та қазилма конларидан 119 тасида эҳтимоли юқори бўлган ноқонуний геологик қидирув ишларини амалга ошириш, қазиш ва чегара бузилиши каби қонунга зид ҳаракатлар аниқланган.

«Ўзбеккосмос» агентлиги космик мониторингда Бўстонлиқ туманида 2 йил давомида фойдаланилмаётгани ҳамда 413 та маълумоти тўлиқ бўлмаган объектни аниқлаган.

Бўстонлиқ туманида жойлашган ўрмон қопламини аниқланиб ва рақамлаштирилиб, экилган дарахтлар, уларнинг турлари ва майдонлари таснифланди. Ҳозирда бутун Тошкент вилояти кесимида барча ўрмон қопламларини рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Юқори аниқликдаги космик суратларни таҳлил қилиш натижасида сел-сув тошқинлари ювиб кетиш хавфи ўта юқори бўлган ҳудудларда жойлашган биноларни аниқлаш бўйича фаолият йўлга қўйилган.