«Gazeta.ru» нашрининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича ўзаро савдо ҳажмини биргаликда ошириш, иқтисодиёт ва энергетика масалалари бўйича бир-бирлари билан учрашиш ва савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш учун чоралар кўриш, транспорт, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилишга қарор қилган.

Фото: «РИА Новости»

Иккала давлат раҳбарлари Россия-Туркия муносабатларининг икки томонлама кун тартиби бўйича кенг кўламли музокаралар ўтказди ва қуйидагиларга келишиб олди: иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида қарама-қарши томоннинг умидларинг учун ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини мувозанатли асосда ошириш ва белгиланган мақсадларга эришиш, — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, мамлакатлар узоқ вақтдан бери ҳар икки томоннинг кун тартибида бўлган масалалар бўйича ҳамкорликни ошириш бўйича аниқ чоралар кўришга тайёр экани қайд этилди. Хусусан, транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги, саноат, молия, туризм ва қурилиш соҳалари ҳам муҳокама қилинган.

Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбарлари Россия газининг Туркияга етказиб берилиши қисман рублда тўланишини маълум қилган.

Шунингдек, Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини Туркияда ўтказишга келишиб олди.

Мавзуга доир: Путин ва Эрдоғаннинг Сочидаги учрашуви матбуот анжуманисиз ўтказилади