Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва ишчи гуруҳ томонидан тумандаги «Қўйлиқ» АЖ деҳқон бозорида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди.

Фото: Санитария ва эпидемиология хизмати

Бозорнинг ВСЭЛ ходимлари билан олиб борилган тадбир натижасида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси аниқланди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ИИБнинг кинология бўлимига топширилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСЭЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.