Сурхондарё вилояти Денов туманида ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. «Д.Б.» фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 2 сотихини ноқонуний равишда эгаллаб олиб, уй-жой қуриш учун бетон пойдевори қурганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.