Сурхондарё вилоятида кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган банк ходими қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ипотека банк» АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. «Л.С.» МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.