Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига Пекиннинг муносабати билан G7 мамлакатлари томонидан чиқарилган қўшма баёнотни «чиқинди қоғоз» деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Менимча, бу баёнот шунчаки чиқинди, қоғоз бўлагидир, — деган вазир Камбожа пойтахти Пномпен шаҳрида бўлиб ўтаётган АSEAN ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши чоғида.

Дипломатнинг қўшимча қилиб: «Ички ишларга аралашмаслик - дунёмизда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг асосий тамойилидир. Биз ўрмон қонунининг давлатлар ўртасидаги муносабатларда яна ҳукмрон бўлишига йўл қўя олмаймиз», – дейди.

Унинг сўзларига кўра, «тўғри ва нотўғри, оқ-қорани чалкаштириб юборган баёнот тажовузкорликни оқлайди ва ҳимоячиларни эса қоралайди ».

«Хитой томони бу «баёнот»га кескин қарши», — деди Ван И.

Аввал хабар қилинганидек, G7 давлатлари Нэнси Пелоси Тайван оролига ташрифи фонида Пекиннинг қилган ҳаракатларидан хавотир билдирган.

Катта еттилик давлатлари Пекинни минтақадаги статус-квонни куч билан ва бир томонлама ўзгартирмасликка, балки Тайпей билан келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Шу билан бирга, «Катта еттилик» давлатлари «ягона Хитой» тамойилига асосланган сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқлигига ишонтирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ташрифга қарши чоралар «кучли ва самарали» бўлишини ҳамда бу АҚШ ва Тайванда ҳам сезилишини айтди.

Пекин шунингдек, авиакомпанияларни олтита зонада Тайван яқинидаги ҳаво ҳудудига кирмаслик ҳақида расмий огоҳлантирди. Бундан ташқари, Хитой оролдан цитрус мевалар, бир неча турдаги балиқ ва бошқа бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга тақиқ қўйди.

Мавзуга доир: Хитой элчиси Британия депутатларининг Тайванга ташрифи оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди