Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррелль, Сербия президенти Александр Вучич ва Косово бош вазири Албин Куртини Брюсселда музокара ўтказишга таклиф қилди. У учрашув санасини 18 август деб белгилаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Мен, Сербия президенти Вучич ва Косово бош вазири Куртини 18 август куни Брюсселга Приштина ва Белград ўртасидаги вазиятнинг олдинга силжиш йўлларини муҳокама қилиш учун таклиф қиламан», — деб ёзган сиёсатчи ўз Twitter’ида.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар июль ойининг охирида кескинлашган. Бунга (1 августдан бошлаб) республиканинг  Косово шимолида яшовчи серблар учун Сербияда берилган автомобиль рақамлари ва шахсий ҳужжатларини алмаштириш талаби сабаб бўлган.

Кейинчалик бу чоралар 1 сентябргача қолдирилди.

Сербия президенти Косово бош вазири Албин Куртини дунёдаги вазиятдан фойдаланишга уринаётган «янги Зеленский» деб атади. Косово Бош вазири эса жаноб Вучични минтақада кескинлик яратишга усталикда айблади.

Мавзуга доир: Агар барқарорлик таҳдид остида қолса, НАТО Косово билан боғлиқ вазиятга аралашишга тайёр — Столтенберг