«Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Сериянинг «Болонья»сида давом эттиради.

Фото: Getty Images

Италиялик журналист Николо Скирага кўра, болоняликлар Шомуродовни 10 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Элдор маълум кўрсаткичларга эришган тақдирда сотиб олиш ҳуқуқи мажбуриятга айланади.

«Болонья» 27 ёшли футболчини сотиб оладиган бўлса 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланади.

Аввалроқ «Рома» эркин агент мақомидаги Андреа Белотти билан шартнома имзолаш учун Шомуродовни тезроқ сотишни истаётгани хабар қилинганди.