Гулкарамнинг мазали таъми ва ажойиб озуқавий қиймати уни ҳақиқий керакли маҳсулотга айлантирди ва бутун дунёдаги йирик озиқ-овқат компаниялари ва ресторанлари унга алоҳида эътибор қаратди. Гулкарам севиб истеъмол қилинадиган кўплаб маҳсулотлар қаторига киради, у углеводлар орқали ҳазм жараёнини енгиллаштиради. «Новий очаг» нашри ушбу маҳсулотнинг кўпчиликка номаълум хусусиятларини тақдим этди.

Фото: «Новий очаг»

Гулкарамнинг озуқавий қиймати

  • калория: 25 ккал;
  • натрий: 30 мг;
  • углеводлар: 5 грамм;
  • клетчатка: 2 грамм;
  • шакар: 2 грамм;
  • C витамини: 100 фоиз;
  • калий: 8 фоиз;
  • кальций: 2 фоиз;
  • темир: 2 фоиз.

Гулкарамнинг соғлиқ учун фойдалари

Оддий оқ рангда бўлишига қарамай, гулкарам витаминларга бой ва турли хил фитокимёвий ҳамда антиоксидантларни ўз ичига олади. Ушбу озуқавий манба соғлиқ учун фойда келтиради, жумладан:

Яллиғланиш хавфини камайтиради

Гулкарам таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни сурункали касалликларга олиб келадиган шикастланиш ва оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Шунингдек, олиб борилган тадқиқотларнинг бирида гулкарам каби сабзавотларни истеъмол қилиш ва бир қатор сурункали касалликларни ривожланиш хавфи ўртасидаги тескари муносабат исботланди.

Саратон хавфини камайтиради

Ҳеч қандай маҳсулот ўсимтанинг олдини олиш ёки ўсиши билан боғланмаган бўлса-да, гулкарам таркибида ҳужайраларнинг анормал ривожланишини тўхтатишга ёрдам берадиган сулфорафан деб аталадиган бирикма мавжуд. Бироқ, бу каби сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилиш барча турдаги сурункали касалликлар хавфини камайтириши мумкин.

Қон босимини тартибга солишга ёрдам беради

Бир тадқиқотда гулкарамда мавжуд бўлган сулфорафан бирикмаси ҳам қон босимини пасайтириш билан боғлиқлиги аниқланди. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, карамдошлар оиласига мансуб сабзавотлар юрак касалликларининг олдини олишда катта рол ўйнайди.

Суякни ҳимоя қилади

Гулкарам суяк минерал зичлиги ва қон ивиши учун зарур бўлган К витаминига бой.

Иммунитетни оширади

Бир порция гулкарамда C витаминининг кунлик қийматининг 100 фоизи мавжуд бўлиб, у иммунитетни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради ва организмдаги ДНКни тиклашда алоҳида рол ўйнайди. C витамини инфекциядан ҳимоя қилади ва ҳатто касалликларга қарши курашиш учун антитолаларнинг шаклланишини рағбатлантиради.

Гулкарам вазн камайтиришга ёрдам берадими?

Гулкарамнинг калория миқдори пастлиги ҳисобга олинса, бу вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун ажойиб танловдир. Гулкарамни танлаб, калория ва углеводларни истеъмол қилишни сезиларли даражада камайтириш мумкин, шу билан бирга унда организмни тўқ сақлашга ёрдам берадиган қўшимча клетчаткани ҳам мавжуд. Бундан ташқари, гулкарамнинг 90 фоизидан ортиғи сувдан иборат.

Гулкарам углеводларга бойми?

Гулкарам барча сабзавотлар каби углеводдир. Бироқ бу крахмалли бўлмаган мураккаб нав бўлиб, таркибида юқори клетчатка ва шакар кам миқдорда мавжуд. Гулкарам бир пиёла пиширилган макарон ёки гуруч билан бир хил миқдорда углеводларнинг олтидан бир қисмини ўз ичига олади, шунинг учун диабетга чалинганлар ёки қондаги қанд миқдорини кузатадиганлар учун ажойиб танловдир.

Оқ рангли маҳсулотлар зарарлими?

Оқ нон, оқ гуруч ва оқ макарон каби юқори даражада қайта ишланган углеводлар бошқа муқобилларга қараганда камроқ озуқавий моддаларни ўз ичига олади. Аммо гулкарамнинг озуқавий моддалари антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Гулкарамни қандай пишириш керак?

Гулкарам пиширишнинг кўп усуллари барча фойдали моддаларни сақлайди. Фақатгина уларнинг таркибини бироз пасайтиради. Гулкарамни кунлик рационга киритиш учун ушбу муқобилларни ҳам синаб кўриш мумкин:

Пицца

Хамирни тайёрлаш учун гулкарамдан фойдаланиш ёки тайёр пицца хамирини сотиб олиш мумкин. Агар сиз олдиндан тайёрланган пицца сотиб олишга қарор қилсангиз, маҳсулотлар рўйхати ва озуқавий маълумотларни текшириб кўриш керак. Чунки кўплаб ишлаб чиқарувчилар уни янада мазали қилиш учун пишлоқ қўшиб, ёғ миқдорини оширади.

Картошкали пюре

Гулкарам, йогурт ёки кам ёғли қаймоқ пишлоқ билан аралаштирилади. Бироз саримсоқ ва пиёз кукуни, шунингдек туз ва қалампир қўшилади. Бу егулик фойдали бўлиши билан бирга, узоқ вақт давомида тўқлик ҳиссини беради.

Смузи

Исмалоқ ёки карамли баъзи сабзавотлардан тайёрланадиган смузи яшил рангда бўлади. Оддий смузи таркибидаги сабзавотларни бир нечта гулкарам билан алмаштириш мумкин. Гулкарамнинг таъми жуда мазали ва оқ рангда бўлгани сабабли у ҳар қандай смузи учун ажойиб қўшимча бўлади.