Испания миллий полицияси ўз ватандошларидан пул ундираётган украиналик жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган, дея хабар бермоқда «Газета» нашри.

Фото: Reuters

Қўлга олинган тўрт нафар шахс, ватандошларидан куч ишлатган ҳолда пулларни талон-торож қилган украиналик жиноий гуруҳ аъзоларидир», — дея изоҳ берди Испания департаменти матбуот хизмати.

Аниқланишича, ҳужумчилар май ойида Украинадан қочқин бўлган уч кишини талон-тарож қилган. Ҳодиса Бенидорм шаҳрида содир бўлган. Украиналик ҳужумчилар ўз ватандошларининг оғзини беркитиб, қўлларини боғлаб қўйган.

Украина фуқароларидан ташкил топган гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган жиноятларнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Аввалроқ эстониялик фермер Мартин Тамм, украиналик қочоқларни миллион евро эвазига чўчқа ўғирлаганликда айблаган эди. Фермер ҳайвондан труффле қидириш учун фойдаланган — бу фаолият эса эстонияликларга катта даромад келтиради.