МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Запорожье АЭСнинг ўққа тутилишидан хавотир билдирди ва келажакда бундай ҳаракатлардан сақланишга чақирди.

Фото: «РИА Новости»

"Европадаги энг йирик атом электр станциясининг ўққа тутилиши мени жуда хавотирга солди. Бу ядровий фалокат хавфи ҳақиқий эканини кўрсатади", - деди Гросси шанба куни қилган баёнотида.

«Запорожье АЭС хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳарбий амалиётларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди, уларнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам олдини олиш керак», деб таъкидлади МАГАТЭ раҳбари.

«Мен барча томонларни ушбу муҳим ядровий иншоот ва унинг олтита реактори яқинида максимал даражада ўзини тутишга чақираман», — дея қўшимча қилди у.

Жума куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси Запорое атом электр станцияси ва Энергодар шаҳрига артиллериядан зарба берганини маълум қилди.