«Коммерсантъ» нашрининг хабар беришича, Илон Маск агар ижтимоий тармоқ ўзи текширган аккаунтларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи далиллар келтирса, Twitter’ни сотиб олишга розилигини айтди. Июль ойида у Twitter ботлар сонини ошкор қилишни истамагани учун битимдан воз кечаётганини эълон қилган эди.

Фото: Reuters

Агар Twitter 100 та аккаунтни танлаш усулини ва улар қандай аутентификация қилинганлигини ошкор қилса, битим дастлабки шартлар асосида ёпилади. Бироқ, агар улар ёлғон гапиргани маълум бўлса, ҳеч қандай келишув бўлмаслиги керак, — деб ёзади жаноб Маск ўз Twitter’ саҳифасида.

Июль ойи ўрталарида Twitter бизнесменни компанияни сотиб олишни якунлашга мажбурлаш учун судга мурожаат қилган. Суд мажлиси октябр ойига белгиланган. Twitter миллиардернинг келишувдан чиқиш баҳоналарини «далил ва соғлом фикрга зид бўлган суд жараёни учун уйдирма ҳикоя» деб атаган.

Мавзуга доир: Илон Маскнинг отаси ўғлидан фахрланмаслигини айтди