Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати сурункали йўтал ва нафас қисилишини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди. Чунки булар ўпка саратони белгилари бўлиши мумкин, дейди мутахассислар.

Фото: Fotodom

Уларнинг таъкидлашича, ўпка саратони саратоннинг энг кенг тарқалган тўрт туридан биридир. Шу билан бирга, ушбу рўйхатга кўкрак, йўғон ичак ва простата саратони киради.

Касалликнинг асосий белгилари нафас олиш билан боғлиқ. У сурункали йўтал ва нафас қисилиши билан ажралиб туради. Шунингдек, ўпка саратони қуйидагиларда намоён бўлиши мумкин:

  • доимий нафас йўлларининг инфекциялари;
  • гемоптиз (йўталганда қон ажралиши);
  • нафас олаётганда ёки йўталаётганда оғриқ ва ноқулайлик;
  • доимий чарчоқ ҳисси;
  • иштаҳанинг йўқолиши;
  • ҳеч қандай сабабсиз вазн ташлаш.

NHS мутахассисларининг огоҳлантиришича, доимий йўтал ёки нафас қисилиши ҳар доим ҳам ўпка саратони мавжудлигини англатмайди. Бироқ текширувлар ўтказишни  талаб қилади. Ўпка саратонини эрта аниқлаш кўп йиллар давомида яшаш имкониятини оширади.