Янги кроссовка ва кеда сотиб олгандан кўра эски, кир бўлган оёқ кийимларни ювиб тоза ҳолатга келтириб кийган маъқул. Оқ кеда ва кроссовкаларни янги ҳолатга келтиришнинг бир қанча усуллари мавжуд.

Фото: «Новий очаг»

Қанчалик тоза жойда юришингиздан қатъи назар, жинси шимлар, оқ кўйлак ва пойабзал каби нарсаларни кийиш баъзан қийинчилик туғдириши мумкин. Тоза бўлмаган жойда кўп юрмасангиз ҳам янги кроссовкалар мукаммал кўринишини йўқотади. Бундай ҳолатларда оқ кроссовка ва кедалар қисқа вақт ичида кир бўлиши ва кул рангга кириши мумкин.

Фото: «Новий очаг»

Оқ кедаларни ёки кроссовкаларни қандай тозалаш керак?

  • Пойабзални тозалаш осонроқ бўлиши учун унинг матосидаги чанг ва кирларни артиб олишингиз керак. Тозалашни юмшоқ чўтка ёки думалоқ чангютгич чўткаси билан қилишингиз мумкин. Оёқ кийимнинг сиртини чўтка билан ишқаланг.
  • Кейин бир ош қошиқ истеъмол содаси, ярим қошиқ водород периксига илиқ сув қўшиб, юпқа паста ҳосил қилинг. Эски тиш чўткаси ёки юмшоқ чўткани пастага ботириб, оёқ кийимингизни секин-секин тозаланг.
  • Водород перикс барча матолар учун оқартирувчи ҳисобланади, истеъмол содаси эса доғлардан тозалайди.
  • Кроссовкаларингизни чайишдан сўнг тоза, нам мато билан яхшилаб артиб олинг. Барча тозаловчи паста ва кирларни йўқолганига ишонч ҳосил қилинг.
  • Кроссовканинг каучукли таг қисмини мато қисмига ишлатган паста билан тозаланг ва уларни салқин жойда қуритинг.

Фото: «Новий очаг»

Кроссовкаларни кир ювиш машинасида ювиш мумкинми?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар қандай пойабзални, айниқса янги оёқкийимларни қўлда ювиш энг яхши усул ҳисобланади. Баъзида бунинг учун вақт етарли бўлмайди. Бироқ, кир ювиш машинасига фақат кедаларни ювган маъқул.

Кир ювиш машинасида оёқ кийимларни ювишнинг энг яхши усуллари

  • Кроссовкаларнинг шаклини сақлаб қолиш учун уларни тўрли сумкага жойлаштиринг ва юкни мувозанатлаш, юмшатиш учун бир нечта эски сочиқни қўшинг.
  • Секин ювиш режимини, совуқ ёки илиқ сувни, паст ёки ўрта айланиш тезлигини танланг.
  • Оёқ кийимларини ювгандан кейин қуритиш учун ҳўл кроссовкаларни қоғоз сочиқ билан тўлдиринг ва уларни иссиқдан, қуёш нурларидан узоқроқ жойда қуритинг.

Оқ чарм кроссовкаларни қандай тозалаш керак?

Ҳар доим чарм кроссовкаларингизни қўл билан ювинг. Юқорида айтиб ўтилган кўрсатмаларга амал қилишингиз мумкин, аммо рецептдан водород периксни чиқариб ташлашни унутманг. Оёқ кийим чармини истеъмол содаси, пастаси билан яхшилаб артиб олинг ва тоза, нам мато билан ювинг. Кроссовкалар қуриганидан сўнг, уларни юмшоқ ва эгилувчан бўлиши учун яхшилаб қуритиб олинг.

Оқ кроссовкаларни тозалаш бўйича мутахассислар маслаҳати

  • Пойабзалдаги шнурларни олиб ташланг (агар оёқ кийимингизда улар бўлса) ва уларни идиш ювиш воситаси билан илиқ сувда алоҳида ювинг. Оёқ кийимингизга қайта боғлашдан олдин уларни қуритиб олинг.
  • Оёқ кийимингизни биринчи марта кийишдан олдин ва ҳар бир тозалашдан сўнг, узоқроқ тоза сақлаш учун спрей ёки доғлардан сақлайдиган воситани сепинг.
  • Доғларни йўқотиш учун юмшоқ идиш ювиш воситаси ва унинг сув билан аралашмасини қўлланг.

Мавзуга доир: